Оилага кўринади
- Озиқ-овқат ва уй-рўзғор харажатлари
- Ким ёзгани, изоҳ ва сана
- Рўзғор пули қолдиғи ва кунига қанча
- Катта рўзғор
Оила билан бирга
Ҳар ким ўз телефонидан ёзади, ҳамма бир хил қолдиқни кўради. Фақат рўзғор улашилади — қолгани ҳар кимнинг ўзида.
Ким нимани кўради
Ҳар бир ёзув учун бошқаларга хабар келмайди — «ким кўп сарфлади» деган ҳисоб ҳам йўқ.
Қандай уланади
Иловада Созламалар → Оила → «Оилани таклиф қилиш». Ҳавола 48 соат амал қилади ва бир марта ишлатилади.
Ҳаволани турмуш ўртоғингизга ёки оиладаги бошқа одамга Telegram’да ўзингиз юборасиз. Сандиқ ҳеч кимга сизнинг номингиздан ёзмайди.
Бот қўшилаётган одамга нима улашилишини тушунтиради. «Қўшиламан» босгач, иккалангиз бир хил рўзғор қолдиғини кўрасиз.
Ойлик кунини белгиласангиз, ҳисоб ойлик кунидан кейинги ойлик кунигача юритилади: шу даврдаги киримдан харажат ва жамғармага ажратилган пул айрилади, қолгани кунларга бўлинади.
Ойликкача кундалик рўзғорга (нон, сут, сабзавот) ажратган суммангиз. Озиқ-овқат ва уй-рўзғор харажатлари шундан айрилади, қолдиқ ва «шу суръатда қачон тугайди» иловада кўринади.
Ойлик куни қилинадиган катта бозорлик (ун, ёғ, гуруч, гўшт) олдиндан режаланган харажат. У жами харажатга киради, лекин рўзғор пулидан айрилмайди ва кунлик ҳисобни бузмайди. Ботга «рўзғор 1 800 000» деб ёзасиз.
Йўқ. Оилага фақат рўзғор тоифаларидаги харажат ва конверт қолдиғи кўринади. Даромад, қарзлар, бошқа харажатлар ва яширин бўлим фақат сизда қолади.
Оила эгаси билан бирга 4 кишигача. Бир одам бир вақтда битта оилада бўлади.
Оила тарифи — ойига 9 900 сўм бутун оила учун. Биринчи ой текин.
Telegram’да бепул бошлашСандиқ ёрдамчиси
Тайёр жавоблар · AI'сиз